Миллиардлаб маблағ ажратилган ўзбек мультфильмлари нега қониқарсиз?..

Маданият-санъат

image

Жамоатчилик томонидан Ўзбекистонда ишланаётган мультфильмларга нисбатан кескин эътирозлар билдирилмоқда. 2019 йилда мультипликацион фильмлар ишлаб чиқаришга 4,5 миллиард сўм ажратилган, бироқ улар ҳамон қониқарсиз. Ушбу муаммоларга бағишланган йиғилиш кеча, 4 июнь куни ”Ўзбеккино” миллий агентлигида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, йиғилиш танқидий руҳда ўткан. 2020 йилда 30 та, 2022 йилда эса давлат буюртмасига асосан ҳар йили 50 тадан мультипликацион фильм яратилиши кераклиги айтилган. Таъкидланишича, 2019 йилда 12 та мультфильмни яратиш учун Агентлик томонидан 4,5 миллиард сўм миқдоридаги бюджет маблағи ажратилган. Пулларнинг 76,24 фоизи – (3 миллиард 400 миллион сўм) 2019 йилда 9 та мультфильм ишлаб чиқарган давлат мультстудиясига берилган, қолган 23,76 фоизи (1 миллиард 59 миллион сўм) маблағ 3 та мультфилм яратган хусусий ишлаб чиқарувчиларга ажратилган.

Йиғилишда иштирок этганларнинг таъкидлашича, замонавий фикрловчи, интелектуал салоҳиятга эга кадрларнинг етишмаслиги, болалар характери ҳисобга олинмаётгани, замонавий технологиялар тақчиллиги сабаб тўлиқ метражли ва кўп қисмли мультфильмлар ишланмаяпти.

Мультипликатор ва ижодкорлар Нозим Тўлахўжаев, Дмитрий Власов, Гаянэ Матевосян ва бошқаларнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларига кўра, “Мультиплакацион фильмлар студияси” давлат унитар корхонаси тузилмасини қайта кўриб чиқиш, мультипликацион фильмларни янада ривожлантириш учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш керак. Бундан ташқари, ходимларнинг билим ва тажрибасини ошириш зарур.

Маълумотларга кўра, йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. 

Йиғилишда продюссер, мультипликатор, Анимация студиялари ассоциацияси раҳбари, “FUTURIST” студияси асосчиси Саломов Беҳзод Баҳодирович “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК директори лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбеккино мультфильм

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг