“Мен Грутман”. Машҳур мультфильмининг янги фасли намойиш этилади

Маданият-санъат

image

2022 йил август ойида илк премьераси бўлиб ўтган “Мен Грутман” фильми дунё кинотеатрларида илиқ кутиб олинган эди. Режиссёр ушбу фильмнинг навбатдаги қисмини тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Gamemag” нашри хабар берди.

Роттен Томатос фильмининг биринчи қисми мультфильм танқидчилари томонидан 88 фоиз ва томошабинлар томонидан 73 фоиз мақтовларга эришган. Шунингдек, анимацион фильм “Кинопоиск” платформасида 10 баллдан 7,2 балл олган. Мухлислар Грут тез орада янги саргузаштлар билан қайтишига умид қилмоқда.

Маълумотларга кўра, фильмнинг давомини узоқ кутишга тўғри келмайди. Disney+ “Мен Грутман” фильмининг 2-фаслини шу йилнинг сентябрь ойида чиқаради. Мультфильмнинг янги эпизодлари 6 сентябрда бўлиб ўтадиган “Локи” кинокартинаси 2-мавсумининг премьерасидан олдин эфирга чиқади. 10 ноябрь куни эса Marvel Studio ўзининг “Мўъжизалар” фильми (“Капитан Марвел” фильмининг давоми)ни бутун дунё экранларида намойиш этади.

“Мен Грутман” 2-фаслининг сюжети ҳали эълон қилинмаган. Фильмнинг 1-фасли 5 та қисмдан иборат эди. Кутилганидек, янги фасл ҳам 5 қисмни ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, Голливуднинг таниқли актёри Том Круз космосда суратга олиниши кутилаётган фильм учун дастлабки тайёргарликни бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Disney мультфильм премьера Мен Грутман янги фасл Marvel Studio

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made