Том Круз навбатдаги фильмини космосда суратга олади

Маданият-санъат

image

Голливуднинг таниқли актёри Том Круз космосда суратга олиниши кутилаётган фильмнинг дастлабки тайёргарликлари бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда “People” нашри хабар берди.

Янги фильм NASA компанияси билан ҳамкорликда суратга олинади. Актёр бу жараён билан боғлиқ режалари ҳақида ўзининг сўнги фильми –  “Mission: Impossible – Dead Resconing Part One” премьерасида маълум қилган. 

“NASA Том Круз билан фильм устида ишлашдан хурсанд! Бизга янги авлод муҳандислари ва олимларини NASA’нинг улкан режаларини амалга оширишда илҳомлантириш учун машҳур оммавий ахборот воситалари керак”, дейди компания директори Жим Бриденштейн.

Ҳозирча фақатгина лойиҳанинг бюджети 200 миллион АҚШ доллари эканлиги ва уни маҳоратли режиссёр Дуг Лиман суратга олиши маълум қилинган. Круз ва Лиман бундан аввал ҳам “Edge of Tomorrow”(2014) ва “American Made”(2017) фильмларида бирга ишлаган.

Фильм лойиҳаси биринчи марта NASA томонидан 2020 йилда эълон қилинган. Икки йил ўтгач, Universal Pictures директори Донна Лангли фильмнинг ишлаб чиқарилишини тасдиқлаган.

“Менимча, Том Круз бизни космосга олиб боради. Бу ҳозирча режа. Пандемия пайтида у биз билан Zoom қўнғироғи орқали боғланди ва ажойиб ғояси борлигини айтди. Ҳикоядаги воқеалар, асосан, Ерда содир бўлади. Кейин қаҳрамон Ерни сақлаб қолиш учун космосга кўтарилади”, деган Лангли интервьюларидан бирида.

Эслатиб ўтамиз, Том Круз бундан 3 йил аввал ҳам "Уддалаб бўлмас топшириқ" фильмини суратга олиш ишлари учун космосга боришга умид қилган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

фильм Том Круз космос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made