Том Круз космосда роль ўйнаган илк актёр бўлиши мумкин

Маданият-санъат 6857
image

Америкалик актёр Том Круз "Уддалаб бўлмас топшириқ" фильмини суратга олиш ишлари учун космосга боришга умид қилмоқда. Бу ҳақда "Sun" хабар берган.

Қайд этилишича, Голливуд юлдузи ўз режасини амалга ошириш учун катта маблағ сарфлашга қарши эмас ва бу ҳақда АҚШ Миллий авиация ва космик маъмурияти вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. Манбанинг ёзишича, Крузга буни ташкил қилиш мумкинлиги ҳақида айтилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойи бошларида Том Круз ва тадбиркор Илон Маск NASA билан ҳамкорликда инқилобий лойиҳа устида иш бошлагани айтилганди.

SpaceХ асосчисининг ўзи Илон Маск эса Марс сайёрасига биринчи одам яқин олти йил ичида бориши мумкинлигини айтганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 244
Рейтинг: 2.9
t
×