“Миллиардерларга Ерда жой йўқ”. Безоснинг космосдан қайтмаслиги талаб қилинмоқда

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 20 июлида “Amazon” асосчиси, сайёрамизнинг энг бой одами Жефф Безос ўзининг “Blue Origin” компанияси томонидан ишлаб чиқилган “New Shepard” ракетасида космик парвозни амалга ошириши режалаштирилган.  

Change.org сайтида деярли 80 минг киши Жефф Безосни космик парвоздан қайтмаслигини талаб қилган петицияни имзолади.  

“Миллиардерлар Ерда ҳам, космосда ҳам бўлмаслиги керак, аммо агар улар охирги вариантни танласалар, у ҳолда ўша ерда қолсинлар”, деб ёзган муаллиф. 

Эслатиб ўтамиз, Жефф Безоснинг “Blue Origin” космик компанияси “New Shepard” фазо кемасида учиш чиптасини аукционда 28 млн долларга сотганди.  

Маълумот ўрнида, фазога парвоз Безоснинг болалик орзуси. У ўзининг Instagram саҳифасида 5 ёшидан бери космосга учишни орзу қилишини айтган. Ушбу орзу унга ҳар қадамда ҳамроҳлик қилмоқда: 2000 йилда миллиардер Техасдаги кўчмас мулкидан жой ажратиб, “Blue Origin” хусусий космик компаниясига асос солган.


Мақола муаллифи

Теглар

Безос космос

Баҳолаганлар

640

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг