Дунёнинг энг бой одами бир ойдан сўнг космосга учади
Олам
−
20 Июнь 2021
11146Тўлиқ бир ой ўтгач, 2021 йил 20 июлда “Amazon” асосчиси, сайёрамизнинг энг бой одами Жефф Безос ўзининг “Blue Origin” компанияси томонидан ишлаб чиқилган “New Shepard” ракетасида космик парвоз қилишни режалаштирмоқда.
Кема бортида Безос билан бирга унинг укаси Марк, шунингдек 28 миллион долларлик акция ғолиби ҳам бўлади. Унинг исми ва бошқа экипаж аъзосига оид маълумотлар сир сақланмоқда.
Маълум бўлишича, фазога парвоз Безоснинг болалик орзуси. У ўзининг Instagram саҳифасида 5 ёшидан бери космосга учишни орзу қилишини айтган. Ушбу орзу унга ҳар қадамда рамроҳлик қилмоқда: 2000 йилда миллиардер Техасдаги кўчмас мулкидан жой ажратиб, “Blue Origin” хусусий космик компаниясига асос солган.
Маълумот ўрнида, космик туризм тушунчаси биринчи бор 1967 йилда Баррон Хилтон ва Крафт Эрикнинг илмий мақоласида ишлатилган. Улар ўша даврда фазодан тижорат қилиш мақсадида фойдаланиш ғояси билан чиққан. Бироқ бундан ҳеч қандай натижа бўлмаган.
Космик туризм, айниқса, XX аср охирида фаол тарзда ривожланди. Биринчи космий сайёҳ америкалик ўқитувчи Кристи Маколифф бўлиши керак эди. Бироқ у 1986 йилда “Челленджер” ракетасини фазога учириш вақтида ҳалок бўлди. Шундан сўнг, АҚШ ҳукумати профессионал бўлмаган учишларни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Муваффақиятсиз уринишларга қарамай, 1990-1991 йилларда Япония ва Буюк Британия космонавтлари фазога илк тижорий парвозни амалга оширди.
LiveБарчаси