Миллиардер Уоррен Баффетни фотошоп орқали 643 миллион еврога чув туширишди

Олам

image
Осмондаги сарой. Роман Абрамовичнинг шахсий самолётига саёҳат (фотогалерея) north_east

Осмондаги сарой. Роман Абрамовичнинг шахсий самолётига саёҳат (фотогалерея)

Америкалик инвестор Уоррен Баффет Photoshopʼдаги сохта ҳужжатларга ишониб, йирик фирибгарлик қурбони бўлган. Бу ҳақда “The Guardian“ нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, бир неча йил олдин “Vilgelm Shultz“ компанияси эгалари Photoshop дастури орқали молиявий аҳволи яхшилиги тўғрисида ҳужжатларни сохталаштирган. 2017 йилда Баффетнинг “Berffhire Hathaway Inc” компанияси “Vilgelm Shultz”ни 800 миллион еврога сотиб олади.

Баффет компаниясига сохта компания ҳисоботлари ҳақида аноним хабарлар келиб тушди. Ходимлар рақамларни текширишни бошладилар ва улар гуллаб-яшнаганини эмас, балки банкротлик ёқасида ишлаганликларини аниқладилар.

Нью-Йорк арбитраж суди фирманинг қиймати 157 миллион еврони ташкил этади, деб қарор қилди ва компаниянинг олдинги эгаларига 643 миллион фарқни қоплашни буюрди.

Ушбу қарордан кейин немис прокурорлари компанияга қизиқиш билдиришди. Улар бу “Vilgelm Shultz“ томонидан инвесторларнинг биринчи фирибгарлиги эмаслигини тахмин қилишмоқда. Тергов маълумотларига кўра, компания мунтазам равишда учинчи шахсларнинг буюртмалари ва ҳисобларини қалбакилаштирган, 47 та битим мутлақо сохталаштирилган.

Компаниянинг собиқ эгалари айбловларни рад этишди.

“Биз суд муҳокамаси натижасидан ҳафсаламиз пир бўлди. Унинг натижаси нотўғри деб ҳисоблаймиз. Биз фирибгарлик ҳақидаги айбловларни қатъиян рад этамиз“, дейилади уларнинг баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Уоррен Баффет сайёранинг энг бой одамлари рўйхатида тўртинчи ўринда. Унинг бойлиги 67,5 миллиард долларга баҳоланмоқда.

 
 

Мақола муаллифи

Теглар

Уоррен Баффет Photoshop

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг