Миллиардер Билл Гейтснинг сирлари очилди
Олам
−
17 Май 2021
27995Microsoft асосчиси Билл Гейтс оиласи бўла туриб, бир неча бор ўз ходимларини учрашувга таклиф қилган. Бу ҳақда “The New York Times” манбаларига асосланиб ёзган.
Нашр маълумотларига кўра, Гейтс 2006 йилда Microsoft ходимини кечки овқатга таклиф қилган.
Нашр, шунингдек, хайрия жамғармаси ходими билан содир бўлган ишни тасвирлаган. Аёлнинг сўзларига кўра, зиёфатлардан бирида Гейтс уни учрашувга таклиф қилган.
“Мен сени кўрмоқчиман. Мен билан овқатланасанми?”, деган Гейтс аёлга.
Қайд этилишича, олти нафар ходим бундай ҳодисалар ноқулай иш муҳити яратганини таъкидлаган.
Шу билан бирга, бошқа ходимлар Гейтснинг хатти-ҳаракатлари таҳликали бўлмагани, у аёлларга босим ўтказмагани ва ультиматум қўймаганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Билл Гейтс турмуш ўртоғи билан ажрашишини эълон қилган. Улар 27 йиллик турмуши давомида 3 фарзандни тарбиялаб, дунё бўйлаб фаолият юритувчи хайрия фондини ташкил қилди. Жуфтлик 1994 йилда Гавайи оролларида турмуш қурган.