Миллатлар лигаси: Франция кетма-кет учинчи марта очко йўқотди

Спорт

image

Кеча, 10 июнь куни Европа Миллатлар лигасининг 3-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Мусобақанинг ўтган мавсумдаги ғолиби Франция терма жамоаси Австрия майдонига сафар қилди ва кутилмаганда 1:1 ҳисобида дурранг натижа қайд этди.

Учрашувнинг 37-дақиқасида Вайманн Австрия миллий жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг, французлар баҳс назоратини қўлга олди ва ўз бахтини ҳужумда излади. Бироқ Бензема ва шерикларинг ҳаракатларига бироз аниқлик етишмади. Фақатгина 83-дақиқага келиб, Килиан Мбаппе орадаги фарқни йўққа чиқарди. Шу тариқа, ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади ва французлар кетма-кет учинчи дурранггини қайд этиб, Миллатлар лигасининг "А" гуруҳида сўнгги поғонага тушиб кетди.

Куннинг яна бир қизиқарли кечган баҳсида Хорватия терма жамоаси Дания терма жамоаси майдонига сафар қилиб, 69-дақиқада Пашалич томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба билан ортига қайтди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Миллатлар лигаси

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг