Миланнинг икки клуби эронлик футболчи учун курашмоқда

Спорт

image

“Порту” клубининг эронлик ҳужумчиси Меҳди Таремига Италиянинг “Милан” ва “Интер” клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда футбол журналисти Жанлука Ди Марцио ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, Португалия клуби 30 ёшли футболчи учун 30 миллион евро талаб қилмоқда, бироқ “Порту” 25 миллион билан бирга қўшимча бонусларга ҳам рози бўлиши мумкин.

Таремининг манфаатларини таниқли футбол агенти Жорже Мендеш ҳимоя қилади. “Порту”нинг футболчи билан тузган шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади.

Ўтган мавсумда Тареми барча турнирлар доирасидаги 50 та ўйинда 31 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширган. “Transfermarkt”га кўра, ҳужумчининг қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Милан Меҳди Тареми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг