“Милан” Салемакерс билан шартномани узайтирди

Спорт

image

Италиянинг “Милан” жамоаси қанот яримҳимоячиси Алексис Салемакерс билан амалдаги шартномаси узайтирганини маълум қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Белгия терма жамоаси футболчисининг “россонери” билан янги келишуви 2031 йил июнь ойига қадар амал қилади.

Маълумотларга кўра, Алексис Салемакерснинг жорий мавсумнинг биринчи ярмидаги ўйинларидан сўнг унинг маоши сезиларли равишда оширилган. Бу мавсумда белгиялик футболчи “Милан” сафида барча мусобақаларда 18 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатма муаллифига айланди.

Маълумот учун, Массимилиано Аллегри бошчилигидаги “Милан”  А Серия турнир жадвалида 15 турдан сўнг 32 очко билан  2-ўринда бормоқда. Миланнинг бошқа бир жамоаси “Интер” 33 очко билан чемпионатда етакчилик қилмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ испаниялик ҳимоячи Эрик Гарсия ҳам “Барселона” билан амалдаги шартномасини 2031 йил ёзига қадар узайтирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

шартнома “Милан” Алексис Салемакерс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг