“Милан”нинг собиқ мураббийи Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин – ОАВ

Спорт

image

2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўл олган Ўзбекистон миллий терма жамоасига машҳур туркиялик мутахассис Фотиҳ Терим бош мураббий этиб тайинланиши мумкин. МТЖ раҳбарияти “Милан”нинг собиқ мураббийига расмий таклиф юборган. Бу ҳақда Туркиянинг “Mynet” нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Ўзбекистон тарихида илк марта мундиалда қатнашаётгани сабабли раҳбарият тажрибали ва номдор мураббийни жамоага олиб келишни истамоқда. 71 ёшли Терим эса бу таклифни кўриб чиқиш учун вақт сўраган. Агар у рози бўлса, мураббий сифатида илк бор Жаҳон чемпионатида қатнашиш имконига эга бўлади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси таклифида шартнома муддати ёки маоши очиқланмаган. Агар Терим рози бўлса, тайёргарлик дарҳол бошланади ва у жамоани АҚШ, Мексика ҳамда Канадада ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёрлайди.

Маълумот учун, Фотиҳ Терим Туркия терма жамоаси билан Евро-2008 ва Евро-2016 мусобақаларида қатнашган, “Галатасарой” билан эса UEFA Кубогини қўлга киритган. Европада “Фиорентина“, “Милан“ ва “Панатинаикос” каби клубларда ҳам ишлаган, аммо ҳеч қачон Жаҳон чемпионатида жамоа бошқармаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон МТЖ германиялик мутахассис Йоахим Лёвга таклиф билан чиққани, бироқ у рад жавоби бергани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон МТЖ Фотиҳ Терим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг