“Милан”нинг собиқ футболчиси ўлик ҳолда топилди
Спорт
−
05 Июнь 2021
10269Италиянинг “Милан” клуби тизимининг собиқ футболчиси Сеид Висин 20 ёшида вафот этди. Бу ҳақда клубнинг Twitter’даги саҳифасида хабар берилган.
“20 ёшли йигит билан хайрлашиш учун керакли сўзларни топиш имконсиз”, дейилган хабарда.
Ёш футболчининг жасади унинг ота-онаси томонидан ўз квартирасида топилган. Ҳозирда ўлим сабаби номаълумлигича қолмоқда.
Маълумот ўрнида, Сеид Висин Эфиопияда туғилган. У етти ёшида Апеннин ярим оролига кўчиб ўтган. Бўлажак футболчини у ерда маҳаллий оила асраб олган. Футболчи 2017 йилда футзалга ўтган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023