“Милан” мураббийини истеъфога чиқарди
Спорт
−
24 Май
2269Италиянинг “Милан” клуби Стефано Пиолини жамоа бош мураббийлигидан бўшатди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
58 ёшли Пиоли “Милан”ни 2019 йилнинг октябридан буён бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида “россонерилар” 2022 йилда Италия чемпионига айланди.
Қайд этилишича, португалиялик Паулу Фонсека “Милан”нинг янги бош мураббийи бўлиши кутилмоқда.
Маълумот учун, 51 ёшли Фонсека ҳозирда Франциянинг “Лилль” клубига устозлик қилмоқда. Фаолияти давомида мутахассис Португалия кубоги ва суперкубогида ғолиб бўлган. Фонсека Украинанинг “Шахтёр” клубида 3 карра мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15