“Милан” “Бернабеу”да ўзига хос натижа қайд этди
Спорт
−
06 Ноябрь
1851Италиянинг “Милан” клуби Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи 4-туридан ўрин олган “Реал”га қарши ўйинда (3:1) ғалаба қозониб, ўзига хос натижага эришди. Бу ҳақда “Opta Sport” статистик портали хабар берди.
Манбага кўра, Италия клуби Европанинг асосий турнири тарихида “Сантьяго Бернабеу” стадионида “Реал” дарвозасига икки марта учта гол урган биринчи клуб бўлди. Бунгача “россонерилар” 2009 йилда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
“Милан” Европа Чемпионлар лигаси якуний жадвалида тўрт турдан кейин 6 очко жамғариб, 18-ўринда бормоқда. “Реал Мадрид” ҳам 6 очко билан 17-ўринни банд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадрид клуби ўзининг 15 йиллик антирекордини такрорлагани хабар қилинганди.
“Қироллик клуби” 2009 йилдан бери биринчи марта барча мусобақаларда кетма-кет иккита уй учрашувида мағлуб бўлиб, учта ва ундан кўп гол ўтказиб юборди.
LiveБарчаси