“Милан” ҳужумчиси билан янги шартнома имзолади
Спорт
−
30 Март 2023 3324 1 дақиқа
Франциялик ҳужумчи Оливье Жиру Италиянинг “Милан” клуби билан шартномасини узайтиришга рози бўлди. Бу ҳақда “Sky Sport Italia” хабар берди.
Манбага кўра, 36 ёшли ҳужумчи клуб 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган янги шартномага келишиб олган. Янги шартнома бўйича унинг маоши мавсумига 3,8 миллион еврони ташкил қилади. Шунингдек, келишув яна турли хил бонусларни ўз ичига олади.
Жирунинг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланганди.
Франциялик футболчи жорий мавсум А Сериядаги 24 та ўйинда 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март