Дунёдаги энг ёш Бош вазир футболчига турмушга чиқди
Олам
−
02 Август 2020
39231Финландия Бош вазири Санна Марин турмушга чиқди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида хабар берилди.
У футболчи Маркус Райконен билан оила қурди. Ёшлар бир бирини 16 йилдан бери танийди. Уларнинг 2,5 ёшли қизи бор. Тўй маросими ҳукумат раҳбари резиденциясида бўлиб ўтди. Тўйга ёшларнинг қариндошлари ва яқинлари таклиф қилинди.
Санна Марин ўтган йилнинг декабридан бери Бош вазир лавозимин эгаллаб келади. У бу лавозимдаги учинчи аёл ва нафақат Финландия балки бутун дунёда энг ёш Бош вазир бўлди. Унинг ҳукуматидаги 19 вазирнинг 12 нафари аёллар. Мамлакатдаги бешта партиядан тўрттасининг етакчиси ҳам аёл.
Шу сабабдан Эстония Ички ишлар вазири Март Хельме янги фин ҳукумати тасдиқланганда уни “ошпаз аёллар ҳукумати” деб атаган.
Маълумот учун, Санна Марин ҳам, Маркус Райконен ҳам 34 ёшда. Райконен 2009 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. У "Ильвес" ва ТПВ клубларида тўп сурган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь