МИБга янги директор тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига янги директор тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 17 ноябрь куни имзолаган фармони билан Ҳасан Муротович Кабиржонов МИБ директори лавозимига тайинланган. 

Ҳасан Кабиржонов бунга қадар Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

2017 йилдан буён МИБ директори лавозимида фаолият олиб борган Ботир Қудратхўжаев жорий йилнинг 12 октябрь куни Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланган эди


Мақола муаллифи

Теглар

МИБ Ҳасан Кабиржонов

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг