МИБдан қарзи борларнинг телефони блокланадими?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда Мажбурий ижро бюросидан қарздорлик сабабли мобил телефон қурилмалари блокланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқлар орқали ижро ҳужжатларига асосан қарздорлиги мавжуд бўлган шахсларга тегишли бўлган мобил телефон қурилмаларининг блокланиши ҳақидаги хабарлар фейк.

“Фуқароларимиз ижро ҳужжатлари бўйича юзага келган қарздорликлар ва хорижга чиқиш учун бўлган тақиқ бор ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотларни расмий сайт саҳифалари ёки мобил телефон орқали ҳам билишлари мумкин”, дейилади хабарда.

Бунинг учун Мажбурий ижро бюросининг расмий www.mib.uz веб-сайти ҳамда Google PlayMarket ёки AppStore тизимига жойлаштирилган mib.uz Android ёки IOS мобил иловаларидан фойдаланиш тавсия қилинади.

Юзага келган қарздорлик ҳамда уни ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатлари мобил ёки бошқа қурилмаларнинг ишлаш жараёнига таъсир қилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

МИБ қарздорлик Мажбурий ижро бюроси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг