МИБ ходими 300 млн сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилди
3-саҳифа
−
04 Декабрь 2024
4611Бухоро вилоятида уч юз млн сўмдан ортиқ маблағни танишларининг ҳисоб рақамига ўтказиб берган МИБ ходими қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилояти Когон туман бўлими мутахассиси бўлимнинг ҳисоб рақамларига келиб тушган пул маблағларини ўз муддатида, тегишлилигига кўра тўғри йўналтирилишини таъминлашга масъул бўлсада, лекин ҳисоб рақамлардаги 321 млн 79 минг сўм пул маблағини ўзига таниш бўлган 4 нафар фуқаронинг пластик карталарига ўтказиш орқали нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
“Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг январь-октябрь ойларида иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,8 миллиард сўми талон-торож қилингани аниқланиб, 71 та жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси