Метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкент метрополитенинг “Олмазор” бекатида вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракатлар содир этган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан иш очилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 сентябрь куни Тошкент метрополитенинг “Олмазор” бекатида 2008 йилда туғилган А.Э.га нисбатан беҳаё ҳаракатлар содир этганди. Шундан сўнг у қидирувга берилганди.

ИИВ бугун, 23 сентябрь куни қидирувдаги шахс қўлга олинганини, у Олмазор туманида яшовчи, 1989 й.т., фуқаро К.Ш. эканлигини маълум қилди.

Маълумотга кўра, К.Ш. илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 (талончилик), 169 (ўғирлик) ҳамда 127 (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун судланган.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

1031

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг