Ички ишлар метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган шахсни қидирувга берди
3-саҳифа
−
22 Сентябрь 2021
21884Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Тошкент метрополитенининг “Олмазор” бекатида номаълум эркак 2008 йилда туғилган А.Э.га нисбатан беҳаё ҳаракатлар қилгани акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Маълум бўлишича, Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси томонидан ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, ҳозирда, видеокузатув мосламалари орқали номаълум эркак кишининг ҳаракат йўналишини ўрганиш ва шахсини аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.
"Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу фотосуратдаги эркак киши ҳақида маълумотга эга бўлсангиз дарҳол 102 рақамига ёки яқин бўлган ички ишлар органига хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь