Метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент метрополитенинг “Олмазор” бекатида 2008 йилда туғилган А.Э.га нисбатан беҳаё ҳаракатлар содир этган шахс қидирувга берилгани хабар қилинганди.

Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсовнинг маълум қилишича, қидирилаётган шахс Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи, 1989 й.т., фуқаро К.Ш. эканлиги аниқланиб, қўлга олинган. 

Маълум қилинишича, у илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 (талончилик), 169 (ўғирлик) ҳамда 127 (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун судланган. 

Ҳозирда, ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти томонидан мазкур шахснинг ҳаракатларида вояга етмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш жиноятининг аломатлари мавжудлиги текширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

971

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг