Метро қурилишидаги фожиа бўйича текширув хулосалари эълон қилинди
Жамият
−
01 Февраль 2020
97722019 йилнинг 18 декабрь куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида давом этаётган қурилиш вақтида ер ўпирилиши юз берди. Аварияда 250 кв куб тупроқ кўчиб тушди. Ҳодиса натижасида 6 киши қурбон бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан махсус текшириш комиссияси хулосасини эълон қилди.
Қайд этилишича, содир бўлган бахтсиз ҳодиса махсус текшириш комиссияси томонидан ўрганилди. Мазкур комиссия таркибига Давлат меҳнат инспекцияси вакили ҳам бириктирилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, бахтсиз ҳодисага хандак қиялик деворини мустахкамлаш ишлари жараёнида йўл қўйилган камчиликлар, лойиҳадан четланиш ҳолати мавжудлиги, ёғингарчилик сувлари ҳамда оқава қувурларидан сизиб чиққан сувнинг интенсив тупроққа шимилиши сабаб бўлган.
Махсус текшириш комиссияси жабрланувчиларнинг қарамоғидаги шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 4 та оиланинг ҳар бирига 261 миллион 938 минг 888 сўмдан, жабрланувчи яна бир оилага 281 миллион 62 минг 782 сўм бир йўла тўланадиган бир марталик нафақа пуллари белгиланди.
Шунингдек, марҳумларнинг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахсларга ойма-ой тўланиши лозим бўлган пул маблағлари ҳисоб-китоб қилиниб, амалга ошириш учун иш берувчиларга тақдим этилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь