Метан “заправка”лар фаолияти вақтинча тўхтатилди

Жамият

image

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, Республика бўйича аномал совуқ давом этаётгани сабабли қувурларда газ босимининг кескин пасайиши кузатилмоқда.

Шу мақсадда, айрим йирик ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилди.  

Табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, ортадиган талабни тўлиқ қондириш мақсадида автобензин ва дизель ёнилғиси маҳсулотлари қўшимча миқдорда, шу жумладан, захиралар ҳисобидан сотувга чиқарилади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Энергетика вазирлиги “заправка”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг