Метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нарх июнгача ўзгармайди

Жамият

image

Ўзбекистонда метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати узайтириляпти. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 30 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 173-сонли қарори қабул қилинган ва унда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланган.

“Яъни 1 апрелдан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида жузъий ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 3 250 сўм эди)”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

метан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг