Бугун ҳам метан “заправка”лар 6 соат ишлайди
Жамият
−
16 Март 3544 1 дақиқа
Бугун, 16 март куни метан “заправка”лар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона водийсида метан “заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Қайд этиш жоиз, бу чеклов метан «заправка»ларда бир неча кундан буён амал қилмоқда.