“Металлург” бошлиғи “Машъал” бош мураббийига мушт туширди (видео)
Спорт
−
25 Август 2021
28165Ўзбекистон Суперлигаси 16-туридан ўрин олган “Металлург” ва “Машъал” ўйинидан сўнг, кутилмаган ҳолат юз берди.
Гап шундаки, ўйин якунлангач, “Металлург” клуби раҳбари Шавкат Саидов кутилмаганда муборакликлар мураббийи Александр Хомяковнинг кўкрак қисмига мушт туширди. Шундан сўнг, “Металлург” футбол клуби ҳавфсизликни таъминламанглиги учун Хомяковнинг матбуот анжуманида қатнашмаслиги маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўйин 2:1 ҳисобида “Машъал” жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Самуэль Чигози ва Шаҳзод Шаймановнинг голларига “Металлург”дан Шаҳзодбек Нурматов жавоб қайтарди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Машъал” 16 очко билан 11-ўринга кўтарилиб олди. Бекободликлар ҳисобида ҳам 16 очко мавжуд.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь