Мета Норвегияга ҳар куни 100 минг доллардан жарима тўлайди – “Reuters”

Технология

image

Facebook платформасига эгалик қилувчи Meta корпорацияси Норвегияда махфийлик шартларини бузгани учун жорий йилнинг 14 август кунидан бошлаб ҳар куни 100 минг доллардан жарима тўлайди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди

Қайд этилишича, регулятор Datatilsynet жорий йилнинг 17 июль куни аниқланган камчиликлар бартараф қилинмаса, компания жаримага тортилишини маълум қилган. 

“Meta Норвегияда фойдаланувчиларнинг маълумотларини, масалан, уларнинг жисмоний жойлашуви ҳақидаги маълумотларни тўплай олмайди ва ундан мақсадли реклама учун фойдаланмайди”, дейди Datatilsynet халқаро бўлими раҳбари Тобиас Жудин. 

Агар талаблар бажарилмаса, Meta 14 августдан бошлаб ҳар куни 1 миллион Норвегия кронаси (98,5 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлайди. Жарима 3 ноябргача амал қилиши белгиланган. Аммо регулятор ўз қарорини Европа маълумотларни ҳимоя қилиш кенгашига тақдим этиш орқали уни доимий қилиб қўйиши мумкин. Агар кенгаш Норвегия регуляторининг қарорига рози бўлса, у жаримани исталган муддатга узайтириш ҳуқуқига эга бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Meta Twitter'га рақобатчи иловани ишга туширганди. Twitter эса бунинг учун Meta'ни судга бермоқчи эканини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

жарима Норвегия Мета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг