Meta, Apple ва Google ярим йилда Ўзбекистонда қанча солиқ тўлади?
Жамият
−
04 Август 2025 5107 1 дақиқа
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 72 та хорижий компания томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллигида 78,2 млрд сўм солиқ тўланган. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 42 фоиз ўсиш дегани. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, тўланган солиқларнинг 94 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компаниялар ҳиссасига тўғри келади:
- Meta – 22,6 млрд сўм;
- Apple – 22,1 млрд сўм;
- Google – 19,4 млрд сўм;
- OpenAI – 2,9 млрд сўм;
- Вooking.соm – 1,9 млрд сўм;
- TikTok – 1,8 млрд сўм;
- Netflix – 896,2 млн сўм;
- Acca – 797,1 млн сўм;
- Zoom – 786,7 млн сўм;
- Adobe – 530,8 млн сўм.

Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари Солиқ кодексининг 281-моддасига мувофиқ ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Meta, Google, Apple ва шу каби электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистонда қарийб 116 млрд сўм солиқ тўлагани хабар қилинган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025