Meta, Google ва Apple Ўзбекистонга 2024 йилда қанча солиқ тўлагани очиқланди
Технология
−
28 Январь
50542024 йилда Meta, Google, Apple ва шу каби электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистонда қарийб 116 млрд сўм солиқ тўлаган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси томонидан ҳисобот эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 63 та хорижий компания томонидан 2024 йилда 115,8 млрд сўм солиқ тўланган. Бу 2023 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп дегани. Тўланган солиқларнинг 99,9 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компаниялар ҳиссасига тўғри келади:
- Meta - 41,7 млрд сўм;
- Google - 29 млрд сўм;
- Apple - 27,3 млрд сўм;
- Amazon - 4,1 млрд сўм;
- Вooking.соm - 3,6 млрд сўм;
- Netflix - 1,4 млрд сўм;
- Zoom - 1,4 млрд сўм;
- Acca - 1,2 млрд сўм;
- Xsolla - 966,7 млн сўм;
- TikTok - 903 млн сўм.
Қайд этилишича, электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.
LiveБарчаси