Мессининг отаси вафот этди – ОАВ
Спорт
−
08 август 4923 1 дақиқа
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси 69 ёшида Аргентинанинг Росарио шаҳрида вафот этди. Бу ҳақда “Infobae” нашри хабар берди.
Манбага кўра, у узоқ вақт давомида оғир касаллик билан курашган ва шаҳар шифохоналаридан бирида оламдан ўтган.
Хорхе Месси нафақат Лионелнинг отаси, балки узоқ йиллар давомида унинг агенти сифатида ҳам фаолият юритган. У 8 карра “Олтин тўп” соҳиби бўлган футболчининг профессионал фаолияти шаклланишида муҳим роль ўйнаган.
Лионель “Ньюэллс Олд Бойз” академиясида таҳсил олаётган пайтда Хорхе ўғлининг ўсиш гормони етишмовчилиги билан боғлиқ даволанишини таъминлаш учун ҳаракат қилган. Кейинчалик у Мессининг Испанияга кўчиб ўтишида ҳам муҳим роль ўйнаган.
Натижада “Барселона” 13 ёшли аргентиналик футболчини ўз академиясига қабул қилишга рози бўлган ва унинг даволаниши билан боғлиқ харажатларни ўз зиммасига олган.
2026 йилги Жаҳон чемпионати вақтида Месси турнирдаги илк голини урганидан сўнг кўз ёшларини тия олмаган эди. Кейинчалик у оиласи оғир даврни бошдан кечираётганини тан олган.
Орадан бир неча кун ўтиб, Мессининг оиласи Хорхе даволанаётгани ва унинг аҳволи аста-секин яхшиланаётганини маълум қилган эди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август