Мессининг қарори ўзгарди ёхуд Лео ЖЧ финалидан сўнг нималар деди?

Спорт

image

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси Жаҳон чемпионатидаги узоқ кутилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

“Мен бу унвонни олишни жуда хоҳлардим. Қаранг, кубок қанчалар чиройли. Биз бу йўлда кўп машаққат чекдик ва уддаладик. Аргентина терма жамоасини тарк этиш вақти келди деб ўйламайман, формада уч юлдуз билан ўйнаш қандай ҳис туйғуларни тақдим этишини билмоқчиман”, - дейди Месси.

Месси фаолиятида биринчи марта Жаҳон чемпиони бўлди. Финалда Аргентина терма жамоаси Францияни пеналтилар сериясида 4:2 (қўшимча вақтда 3:3) ҳисобида мағлуб этди. 

Аввалроқ, Жанубий Америка терма жамоаси устози Лионель Скалони Мессининг Францияга қарши ўйини футболчи фаолиятида термадаги охирги ўйин бўлишини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси ЖЧ-2022

Баҳолаганлар

2567

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг