Мессининг Аргентина МТЖдаги хайрлашув ўйини чипталари 2 соатда сотилди

Спорт

−

image

Лионель Мессининг Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув ўйини учун барча чипталар икки соатда сотилиб кетди. Бу ҳақда “TNT Sports Argentina” нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, Аргентина терма жамоаси жорий йилнинг 6 октябрь куни Буэнос-Айресдаги “Эль Монументаль” стадионида Бенинга қарши баҳс олиб боради. Мазкур стадион 85 минг томошабинни сиғдира олади.

Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги дебютини 2005 йилда ўтказган. 39 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 207 та учрашувда майдонга тушиб, 125 та гол урган ва 68 та голли узатмани амалга оширган.

Жорий йилнинг август ойининг охирида Месси халқаро фаолиятини якунлашга қарор қилганини маълум қилган эди. Шу сабабли Бенинга қарши учрашув унинг Аргентина терма жамоаси сафидаги сўнгги ўйини бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фабио Каннаваро Лионель Месси сабаб Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Аргентина билан ўйини бекор қилингани маълум қилганди. Каннаваронинг айтишича, Месси терма жамоадаги фаолиятини якунлаши сабаб Шимолий америкаликлар жорий халқаро танаффусдаги учрашувларни ўз мамлакатида ўтказишга қарор қилган. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг