Месси Жаҳон чемпионати финаллари бўйича тарихий натижа қайд этди
Спорт
−
20 июл 2270 1 дақиқа
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Жаҳон чемпионатлари тарихида учта финалда асосий таркибда майдонга тушган илк футболчига айланди.
Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Испанияга қарши учрашувни асосий таркибда бошлади. У бунгача ҳам 2014 ва 2022 йиллардаги Жаҳон чемпионати финалларида тўлиқ ўйнаган эди.
Шу тариқа, аргентиналик юлдуз фаолияти давомида учта Жаҳон чемпионати финалида асосий таркибда майдонга тушган тарихдаги биринчи футболчи бўлди.
Бунга қадар бразилиялик Кафу ҳам уч марта Жаҳон чемпионати финалида иштирок этган эди. Бироқ у 1994 йилги финалда захирадан майдонга тушган, 1998 ва 2002 йилларда эса ҳал қилувчи учрашувларни асосий таркибда ўтказган.
Яна бир бразилиялик афсона Роналдо ҳам уч марта финалга чиққан. Аммо у 1994 йилги финални захира ўриндиғида ўтказган, 1998 ва 2002 йилларда эса майдонга тушган.
Тарихдаги ягона уч карра жаҳон чемпиони Пеле эса жароҳати сабабли 1962 йилги Жаҳон чемпионати финалида иштирок эта олмаган.
Шунингдек, Германия терма жамоасининг собиқ футболчилари Лотар Маттеус ва Пер Литтбарски ҳам уч марта (1982, 1986 ва 1990 йиллар) Жаҳон чемпионати финалига чиққан. Бироқ Маттеус 1982 йилги финалда захирада қолган бўлса, Литтбарски 1986 йилги ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушмаган.
Live
Барчаси