Месси ва Роналду бир жамоада тўп тепиши мумкин
Спорт
−
06 Май
21214Американинг “Интер Майами” футбол клуби “Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни трансфер қилиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда футбол журналисти Абдулазиз Ал-Осаимий ўз X саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, “Интер Майами” президенти Дэвид Бекхэм Роналду ва аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессини бир клубда ўйнатмоқчи.
2022 йилнинг кузида Роналду “Манчестер Юнайтед”да ўйнаганида ОАВ Бекхэм португалиялик ҳужумчи билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий мавсумда Роналду барча мусобақаларда 40 та ўйинда қатнашиб, 41 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.