Месси сабаб Аргентина – Ўзбекистон ўйини бекор қилиниши мумкин

Спорт

image

Лионель Мессининг майдонга тушиши кафолатланмагани боис Аргентина терма жамоасининг Хитойда Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Аргентина миллий терма жамоасига жорий йилнинг сентябрь ойида Хитойда ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича таклиф келиб тушган. Бироқ хитойлик ташкилотчиларнинг дастлабки таклифи рад этилган, чунки улар Лионель Мессининг учрашувда мажбурий равишда иштирок этишини талаб қилган. 

Нашрнинг хабар беришича, томонлар музокараларни қайта бошлаган, аммо Мессининг ўйинда майдонга тушиши ҳали ҳам номаълумлигича қолмоқда. 39 ёшли футболчи 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашни ўйлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Аргентина жорий йилнинг 30 сентябрь куни Хитойда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши кутилмоқда. Жамоанинг иккинчи эҳтимолий рақиби ҳозирча аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойда Аргентинага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берилганди. Бироқ бу хабар ҳали расман тасдиқланмаган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг