Ўзбекистон Месси етакчилигидаги Аргентина билан ўйнаши мумкин
Спорт
−
19:09 849 2 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 30 сентябрь куни 2022 йилги жаҳон чемпиони ва 2026 йилги жаҳон чемпионати финалчиси Аргентина терма жамоа билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин. Бу ҳақда “Sina Sports” нашри хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, Аргентина терма жамоаси 2026 йил сентябрь-октябрь ойларидаги халқаро ўйинлар ойнасида Хитойга бориб, иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этиши режалаштирилган. Уларнинг дастлабкиси жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўтказилиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, Аргентина футбол ассоциацияси ва Хитой томонидан учрашув ҳозирча расман тасдиқланмагани қайд этилган. Шу сабабли, ўйин санаси ва ўтказилиш жойи ўзгариши ёки учрашув бекор қилиниши ҳам мумкин.
“Sina Sports” маълумотига кўра, Аргентина терма жамоаси сентябрь-октябрь ойларидаги халқаро танаффусдан Осиёдаги икки ўртоқлик учрашуви учун фойдаланишни режалаштирмоқда.
Агар баҳс расман тасдиқланса, бу Ўзбекистон терма жамоаси учун 2027 йилги Осиё кубогига тайёргарлик жараёнидаги муҳим ўртоқлик учрашувларидан бири бўлади.
Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳам жаҳон чемпионатига бағишланган матбуот анжуманида бир қатор кучли терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича музокаралар давом этаётганини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Корея билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берилганди. Ҳозирча бу учрашувнинг ҳам жойи ва санаси маълум эмас. Агар юқоридаги маълумотлар тасдиқланса бу учрашувнинг ҳам Хитойда ўтиш эҳтимоли жуда юқори.
Live
Барчаси