Месси Роналдуга етиб олди
Спорт
−
17 Октябрь 2024 5507 1 дақиқа
Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Боливияга қарши ўйинда 3 та гол урди ва терма жамоа сафидаги хет-триклар сони бўйича португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуга етиб олди. Бу ҳақда “Squawka” хабар берди.
Аргентина 15 сентябрь куни ЖЧ-2026 саралашининг 10-турида Боливияни 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Месси 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Шундай қилиб, Месси терма жамоадаги хет-триклари сонини Роналду каби 10 тага етказиб олди. У, шунингдек, Жанубий Америка қитъасида Жаҳон чемпионати саралаш босқичида 3 та хет-трик қайд этган биринчи футболчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Месси “Олтин оёқ” мукофотига номзод бўлгани хабар қилинганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь