Месси мени ўлдирмоқчи эди – Паредес
Спорт
−
19 Июнь 2022
18987Аргентина терма жамоаси ва ПСЖ ярим ҳимоячиси Леандро Паредес ҳужумчи Лионель Месси билан ўрталарида содир бўлган тортишув ҳақида оммага маълум қилди. У бу ҳақда “Marca” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Паредеснинг таъкидлашича, ушбу воқеа Европа Чемпионлар лигасининг 2022-2021 йилиги мавсуми нимчорак финалида ПСЖнинг “Барселона”га қарши учрашувдан кейин содир бўлган. Ўшанда ПСЖ “Барса” устидан 4:1 ҳисобида зафар қучган эди.
“Мессининг жаҳли чиқди. Чунки мен шерикларимга Лео ҳақида қандайдир қитмир гап айтдим ва у буни эшитди. Албатта, бу гап унга ёқмади жаҳли чиқди ва менга қараб югуриб келаётган эди. Ишонинг, мен жуда ёмон вазиятда эдим. Ҳаттоки Месси мени ўлдирмоқчи эди. Шунда ўзимга Паредес бу ердан ҳозироқ қочиб қол дедим. Аммо шундан сўнг, Аргентина терма жамоасида учрашдик ва у ўзини ҳеч нарса бўлмагандек тутди. Месси аслида қандай инсон эканлигини кўрсатди. Ҳозир бизнинг муносабатларимиз аввалгидек яхши деб ўйлайман. Орамиздаги тушунмовчиликни эслаб, баъзида биргаликда кулишиб ҳам турамиз”, деган Паредес.
Маълумот ўрнида, Месси ПСЖга 2021 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. Ўтган мавсумда аргентиналик футболчи барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган. Томонлар ўртасидаги келишув келаси мавсум охирида якунига етади. Париж клубига қадар Месси бутун фаолиятини Испаниянинг “Барселона” клубида ўтказган.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси