Месси Хитойда ҳибсга олинди
Спорт
−
12 Июнь 2023
87537Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Хитойдаги аэропортда ҳибсга олинди. Бу ҳақда “K.Sina” хабар берди.
Манбага кўра, Месси паспортидаги муаммо туфайли Хитой полицияси томонидан ҳибсга олинган. Қайд этилишича, Мессининг паспорти билан боғлиқ муаммо 20 дақиқада ҳал қилинган. Бироқ, Месси ҳақиқатан ҳам икки соат ҳибсга олинган.
Аниқланишича, Месси Пекинга Испания паспорти билан учиб келган. Маълумки, Испания фуқаролари Хитойга кириши учун виза олишлари керак бўлади. Футболчи Аргентина паспортини ўзи билан олиб кетмаган. Виза билан боғлиқ масала туфайли Месси ана шундай муаммога дуч келган.
Бу Мессининг Хитойга 2017 йилдан бери биринчи марта келиши бўлган. Мамлакатга аввалги ташрифларининг ҳар бирида футболчининг кўп сонли мухлислари уни илиқ кутиб олган.
15 июнь куни Аргентина терма жамоаси Пекинда Австралия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Шунинг учун айни вақтда Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоаси Хитойда бўлиб турибди.
LiveБарчаси