Месси эффекти: “Интер Майами” кейинги йил учун абонементларини сотиб бўлди

Спорт

image

Аргентиналик тўп устаси Лионель Месси тўп сурадиган MLS'нинг “Интер Майами” клуби 2024 йилги мавсум учун барча абонементларини сотди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Маълумки, Флорида клубининг уй аренаси “Drive Pink Stadium” 18 минг томошабинга мўлжалланган. Абонемент ва чипталар нархи ўтган мавсум бошига нисбатан икки баравар қимматлашган бўлса ҳам барчаси сотиб бўлинди. “Интер Майами” абонемент нархларини Мессини сотиб олганидан сўнг кўп ўтмай оширганди.

2024 йилги MLS ўйинлари тақвими ҳозирча маълум эмас. Абонементсиз қолган мухлислар энди битта ўйин учун чипта сотиб олишга мажбур бўлади.

Маълумот учун, Лионель Месси 2023 йилнинг ёзида “Интер Майами”га ўтиб, икки йиллик шартнома имзолаган эди. Янги клубида аргентиналик футболчи АҚШ Лига кубогини қўлга киритиб, турнирнинг энг яхши тўпурари бўлди: Месси 7 та ўйинда 10 та гол урди. У MLS'да 6 та ўйин ўтказиб, бир гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Интер Майами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг