Месси “Барселона” сардори сифатида 100 та ўйин ўтказди

Спорт

image

Аргентина терма жамоаси ва “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Каталония клуби сафида сардор сифатида 100та ўйин ўтказган футболчига айланди.

Аргентиналик футболчи кеча Ла Лиганинг 34-туридан ўрин олган “Алавес”га қарши баҳснинг 61-дақиқасида Усмон Дембеле ўрнига захирадан майдонга тушди ва Сержи Бускетсдан сардорлик боғичини қабул қилиб олди. Бу унинг “Барселона” сардори сифатидаги 100-ўйини бўлди. 

Месси “Барселона” сардори бўлган 99 та ўйинда жамоа 79 баҳсни ўз фойдасига ҳал қилганди. Шунингдек, футболчининг ўзи бу ўйилардан 105 та гол урган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Лионель Месси

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг