Месси Пеленинг рекордини такрорлади

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуба ҳужумичиси Лионель Месси бразилиялик футбол афсонаси Пеленинг бир жамоа учун урилган голлар сони бўйича рекордини такрорлади.

Месси Испания чемпионатининг 14-тури доирасида “Валенсия”га қарши ўйинда “Барселона” сафидаги 643-голини урди. Биринчи бўлим охирида футболчи боши билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. Бундан аввалроқ, 33- дақиқада у пенальтидан унумли фойдалана олмаганди.

Пеле ҳам Бразилиянинг “Сантос” клуби сафида 643 та гол урган.

Маълумот учун, “Барселона” – “Валенсия” ўйинида биринчи бўлимдан кейин ҳисоб 1-1 бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Пеле

Баҳолаганлар

375

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг