Месси “Барселона” сафида илк марта қизил карточка олди

Спорт

image

“Барcелона” Испания Суперкубогининг финал баҳсини “Атлетик Бильбао”га 2:3 ҳисобида бой берди. Ўйиннинг 121 дақиқасида “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси рақиб жамоа форварди Асьера Вильялибрега нисбатан ишлатган қўполлиги учун учрашувни бошқариб борган ҳакам Хесус Хиль Мансано томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилди. 

Қайд этиш керакки, Лионель Месси “Барселона” сафида 753 та учрашувда майдонга тушиб, клуб сафида 61 360 дақиқа ҳаракат қилган. Месси Шу вақт давомида биринчи маротаба қизил карточка олди ва майдондан четлатилди. 

 

“120-дақиқада Лионель Андрес Месси Куччиттини рақибини ҳаддан ташқари куч билан ургани учун майдондан четлатилди, ваҳоланки тўп уларнинг атрофида эмас эди”, дея тушунтириш берди ўйинни бошқариб борган ҳакам Хесус Хиль Мансано.

Маълумот ўрнида, 2:3 ҳисобида якунланган “Барселона” ва “Атлетик Бильбао” баҳсида “кўк-анор ранглилар”дан Антуан Гризманн дубль қайд этган бўлса,  “Атлетик”дан Оскар де Маркос, Асьер Вильярибле ва Иньянки Уильямс биттадан голга муаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Барcелона Атлетик Бильбао

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг