Mercedes-benz ва Gentra'нинг даҳшатли тўқнашувидан йўловчилар вафот этди
3-саҳифа
−
22 апрел 2023 15731 1 дақиқа
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши вафот этди. Яна икки нафар фуқаро оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шу йилнинг 22 апрель куни соат 08:00 ларда ҳайдовчи 1998 йилда туғилган А.Т. Gentra автомашинасини шаҳарнинг Туркистон-Пўстиндўз кўчалари кесишган чорраҳада бошқариб келаётган вақтида 1972 йилда туғилган B.X. бошқарувидаги Mercedes-benz русумли автомашина 2-даражали йўлдан чиқиб келиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Оқибатда Mercedes-benz автомашинасида бўлган 2 нафар йўловчи оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Ҳайдовчилар А.Т. ва Б.Х. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август