Менинг қизларимдан бири шу вакцина билан эмланди – Путин
Олам
−
11 Август 2020
12490Россия Президенти Владимир Путиннинг қизи янги коронавирусга қарши вакцинани ўзида синаб кўрди. Бу ҳақда Путиннинг ўзи маълум қилди дея хабар берди РИА Новости.
“Менинг қизларимдан бири шу вакцинага эмланди. У синовда иштирок этди”, деди Путин ҳукумат йиғилишида.
Президентнинг сўзларига кўра, вакцина юборилган куни қизида ҳарорат 38 даражага кўтарилган. Кейинги кун эса 37 даражадан юқорироқ бўлган. Шу билан иситма ўтиб кетган.
Аммо вакцинани тайёрлаган Гамалеи номидаги марказ директори Александр Гинцбург Путиннинг қизи қандай қилиб эмланганидан хабари йўқлигини айтиб ўтди.
“Афтидан, кўнгилли бўлган, мен паспортларни кўрмагандим. Барча кўнгиллиларни юзидан танимайман. Мен сизлардан энди эшитяпман”, деган Гинцбург
Аввалроқ, Путин Россияда дунёдаги биринчи коронавирус вакцинаси рўйхатдан ўтказилганини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик. Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг айтишича, препарат самарали ва хавфсизлиги исботланган.
LiveБарчаси