“Мени ҳақорат қилишни тўхтатинг!” – Элмира Боситхонова
Жамият
−
01 Август 2019
21566Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигидаги жиноятга мойил аёлларнинг 23 та тоифаси тузилгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур рўйхат ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозарани келтириб чиқарди. Эътироз билдираётганлар, ўзини таҳқирланган деб баҳолаётганлар орасида ногирон, ажрашган, боласини ёлғиз катта қилаётган, боқувчисини йўқотган аёллар, Тошкент шаҳрида вақтинча истиқомат қилувчи хотин-қизлар, узоқ муддатга мамлакатдан чиқиб кетганлар талайгина.
Ижтимоий тармоқлардаги норозиликлар ортидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова мойил аёлларнинг 23 та тоифа тузилиши бўйича ўз муносабатини билдирди.
“Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида хотин-қизларни таснифлайдиган, тоифага ажратадиган рўйхатни шакллантиришга қатъиян қаршиман.
Бугун интернет тармоғида шов-шувга айланган “хотин-қизларнинг 23 та тоифаси рўйхати” тузилишига менинг ҳеч қандай алоқам йўқ.
Журналистлар, блогерлар ҳамда интернет фойдаланувчиларидан менинг шаънимга айтилаётган ҳақоратларни тўхтатишларини сўраб қоламан”, дейди Боситхонова мурожаатида.
LiveБарчаси