“Менга бола эмас, пул керак...” Яна бир одам савдосининг олди олинди
Жамият
−
05 Февраль 2020
7489Сурхондарё вилоятида ўзи дунёга келтирган фарзандини қимматроқ нархга сотиш илинжида, харидор қидириб юрган аёл тўғрисида ички ишлар органлари ходимларига маълумот келиб тушади. Жиноятнинг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 21 январь куни соат 18.00да тезкор тадбир ўтказилди. Унга вилоят Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Тоғли ва чегара ҳудуд Сина тезкор бўлинмаси тезкор ходимлари жалб этилди.
Ўтказилган тадбир давомида, Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида яшовчи, 27 ёшни қаршилаган Х.С. қарамоғидаги 2 ёшу етти ойлик вояга етмаган ўғлини мижозга, туманнинг “Баҳористон” маҳалласи ҳудудида жойлашган ошхоналарнинг бирида 5.000.000 (беш миллион) сўмга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Маълумотларга кўра, Х.С. пулларни олганидан кейин, келажакда фарзандини умуман изламаслигини, унга фарзанди керак эмаслигини такрор ва такрор таъкидлаган.
Унга нисбатан 2020 йилнинг 3 февраль куни Денов тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
LiveБарчаси