“Никоҳсиз фарзанд эмасман”. Қодиров отаси ҳақида
Маданият-санъат
−
25 Апрель
30989Бир неча кундан бери хонанда Ботир Қодиров таниқли санъаткор Шерали Жўраевнинг ўғли экани ҳақидаги гап-сўзлар яна омма эътиборига тушди. Куни кеча Ботир Қодиров ва марҳум хонанданинг ўғиллари Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевлар ўртасида оталикни белгилаш бўйича биринчи суд иши бўлиб ўтди. Қодиров судга киритган аризасида Шерали Жўраевнинг укаси Ҳалимжон Нурматов билан ДНК тести ижобий чиққани ҳақида ҳам маълумот киритганди. Аммо QALAMPIR.UZ билан суҳбатда Нурматов ушбу тестга бормаганини иддао қилди. Бугун эса хонанда Ботир Қодиров ушбу мавзу доирасидаги барча саволларга жавоб берди.
Хонанда интервьюда:
• Шерали Жўраев шубҳасиз унинг отаси экани;
• у 20 ёшга тўлгунга қадар ота-бола жуда кўп борди-келди қилиб тургани;
• танила бошлаганда у ва онасига тазйиқлар бўлгани;
• қўлида ДНК натижаси ва видеоматериал борлиги;
• нега фамилиясини ўзгартиргани;
• шунча вақт ўтиб бу ишни кўтаришдан қандай мақсади борлиги ҳақида гапирди.
Ботир Қодиров билан тўлиқ интервьюни QALAMPIR.UZ’нинг YouTube саҳифасида томоша қилинг.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь